Линклар

Ҳиндистон ва Покистон етакчилари Россияда учрашди


Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳ Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Покистон президенти Осиф Али Зардорий билан учрашди.

Ўтган йил ноябр ойида Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида содир этилган ҳужумлардан буён бу икки давлат раҳбарининг илк учрашувидир.

Ҳиндистон томони 170дан ортиқ одам ҳаётига зомин бўлган бу хуружда Покистонда жойлашган Лашкари-Тойиба гуруҳи жангариларини айблаган. Расмий Исломобод Ҳиндистондан ўз иддаолари борасида ишончли даллиларни келтиришни талаб қилган.

Покистон ва Ҳиндистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Екатеринбург саммитида кузатувчи сифатида иштирок этмоқдалар.
XS
SM
MD
LG