Линклар

ШҲТ саммитида декларация имзоланди


Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити иштирокчилари Екатеринбург декларацияси ва қатор ҳужжатларни имзоладилар.

Екатеринбург декларациясида тинчликни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда халқаро ва минтақавий низоларни ҳал этишнинг асосий тамойиллари белгиланган.

Бундан ташқари саммит иштирокчилари терроризмга қарши кураш конвенцияси ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан Беларус ва Шри-Ланкага ҳамкор мақоми бериш тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилдилар.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити келаси йил Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG