Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:33

Эронда кескинлик сақланиб қолмоқда


Мухолифат етакчиларининг¸ ҳукумат фитнасига учмаслик ҳақдаги огоҳлантирувларига қарамай¸ душанба кечқурун намойиш тўқнашув ва тартибсизликка айланиб кетди.
Мухолифат етакчиларининг¸ ҳукумат фитнасига учмаслик ҳақдаги огоҳлантирувларига қарамай¸ душанба кечқурун намойиш тўқнашув ва тартибсизликка айланиб кетди.

Эронда олий конституцион суд мақомида бўлган Посбонлар кенгаши мухолифат норозилигига сабаб бўлган айрим сайлов участкаларида овозларни қайтадан санаш ҳақда қарор берди.

Душанба куни пойтахт Теҳронда ислоҳотчи номзод Мир Ҳусайн Мусавийнинг юз минглаб тарафдорлари қилган кўча юриши¸ Эрон исломий бошқаруви устунларини кейинги 30 йил ичида илк бор зиррилатиб юборди.

Мамлакатдаги ҳақ ва ҳуқуқ борасида сўнгги сўз айтиш ваколатига эга қудратли Посбонлар кенгаши президентликка айрим номзодларнинг овозларни санашдаги сохтакорликлар ҳақдаги шикояти юзасидан қарор берди.

Кенгаш матбуот котибига кўра¸ баҳс ва айбловга сабаб бўлаëтган сайлов участкаларида берилган овозлар¸ шикоятчи томон вакиллари иштирокида қайта санаб чиқилади.

12 июн куни мамлакатда ўтказилган президентлик сайловида 13 июн куниëқ иқтидордаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажад расман ғолиб деб эълон қилинди. Аммо ислоҳотчи номзод¸ собиқ бош вазир Мир Ҳусайн Мусавий сайлов натижаларининг Аҳмадийнажод фойдасига сохталаштирилганини даъво қилди ва у ҳам ўзини сайлов ғолиби деб эълон қилди.

Воқеаларнинг кейинги ривожи асосан пойтахт кўчаларига кўчди ва сайлов натижасидан норози бўлган Мусавийнинг ўн минглаб тарафдорлари Теҳрон марказида тўплана бошладилар.

Душанба куни¸ айрим манбаларга кўра¸ бир ярим миллионга яқин Мусавий тарафдорлари Теҳрон марказидаги Инқилоб хиëбонига юриш қилиб¸ янгидан сайлов ўтказилишини талаб қилдилар.

Ички ишлар вазирлиги томонидан таъқиқланган мазкур норозилик тадбирида Мусавий¸ ҳамда собиқ ислоҳотчи президент Муҳаммад Ҳотамий ҳам иштирок этди.

Гарчи ички қўшинлар намойишчиларга қаршилик кўрсатмаган бўлса-да¸ душанба кечқурун Инқилоб қўриқчилари¸ ҳарбий постга бостириб кирганликка уринди¸ деган даъво билан Мусавий тарафдорларига қарата ўт очди. Кейинги маълумотларга кўра¸ оқибатда 8 намойишви нобуд бўлган.

Посбонлар кенгаши қароридан ҳафсаласи пир бўлганини билдирга Мусавий ўз вебсаҳифасида сешанба кунга белгиланган нозорилик намойишида¸ бегуноҳ одамлар ҳаëтини асраш мақсадида¸ иштирок этмаслигини билдирди.

Аммо Аҳмадийнажод ҳукуматини ëлғончилик ва халқ иродасига ҳурматсизлик кўрсатганликда айблаëтган минглаб ислоҳот тарафдорлари ўз норозиликларини бундан сўнг ҳам давом эттириш шаштидан¸ ҳозирча қайтиш фикридан йироқ кўринади.

Ғарб телеканалларининг жонли тарзда кўрсатаëтган лавҳаларига кўра¸ ислоҳот ва адолатли сайловлар талаби билан юз минглаб эронликлар сешанба кечки пайт Теҳрон марказида навбатдаги норозилик намойишини бошладилар.

Айни пайтда¸ президент Аҳмадийжаноднинг минглаб тарафдорлари ҳам сешанба куни ўз намойишларини ўтказишга киришдилар.
XS
SM
MD
LG