Линклар

Эрон хориж агентликларига таъқиқ жорий этди


Эрон ҳукумати халқаро ахборот агентликларига Теҳрондаги намойишлар ва норозилик акцияларини ёритишни таъқиқлаб қўйди.

Эрон Маданият вазирлиги мамлакатда рўйхатга олинган барча хориж ахборот агенликларига мурожаат қилиб, рухсат берилмаган чиқишларни ёритмасликка чақирди ва акс ҳолда жиддий муаммоларга учрашлари хусусида огоҳлантирди.

Хориж ахборот агентликлари 12 июн кунги сайловдан сўнг Теҳронда уч кун мобайнида ўтказилган норозилик намойишларини кенг ёритдилар.

Айни пайтда иккинчи муддатга сайланган президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ўн мингдан зиёд тарафдори Теҳрон марказида намойиш ўтказмоқда.

Бундан бир оз авал мухолифатчилар бугунга режаланган намойишларни бекор қилган эди.

XS
SM
MD
LG