Линклар

Тоҳир Йўлдошнинг яралангани айтилмоқда


Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда берилган ҳаво зарбалари оқибатида Ўзбекистон исломий ҳаракати раҳбари Тоҳир Йўлдош тан жароҳати олган.

Бу ҳақда Покистон армияси матбуот вакили генерал Атҳар Аббос Озодликка маълум қилди.

Атҳар Аббоснинг айтишича, Тоҳир Йўлдош якшанба куни Жанубий Вазиристоннинг Макеен туманида берилган ҳаво зарбалари чоғида жароҳатланган.

Хабарларга кўра, Макин туманидаги ҳарбий амалиётларда камида 30 жангари йўқ қилинган.

-Сўнги пайт Покистон бўйлаб амалга оширилган қўпорувчилик амалиётларида Тоҳир Йўлдошнинг ҳам қўли бор, дея қўшимча қилди Покистон расмийси.

Тоҳир Йўлдошнинг ўлдирилгани ва оғир тан жароҳати олганига оид маълумотлар ўтмишда ҳам бир неча бор пайдо бўлган.
XS
SM
MD
LG