Линклар

logo-print

Эронда вазият таранглигича қолмоқда

Эронда ўтган ҳафтадаги президентлик сайловлари натижаларига қарши норозилик намойишларининг давом этиши кутилмоқда.

Кеча Эроннинг олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳоманайи ўтган ҳафтадаги президентлик сайловларида берилган овозларнинг қисман қайтадан ҳисобланишига рози эканини маълум қилди.

Лекин президентлик сайловида мағлубиятга учраган Мир Ҳусайн Мусавийнинг тарафдорлари сайлов натижалари оммавий тарзда қалбакилаштирилганини айтиб, овоз бериш қайтадан ўтказилишини талаб қилмоқда.

Сешанба куни Эрон расмийлари халқаро ахборот агентликларига Теҳронда ўтказилган намойишлар ва норозилик акцияларини ёритишни таъқиқлаб қўйди.

Кеча Мусавий “яна қурбонлар бўлмасин”, деб ўз тарафдорларини аввал режалаштирилган намойишни ўтказмасликка чақирди.

Лекин шунга қарамасдан, Мусавийнинг тарафдорлари Теҳрондаги Ванак майдонига тўпланди, ҳукумат тарафидаги намойишчилар эса, Теҳроннинг марказий майдонига чиқди.

Ҳукумат халқаро агентликларнинг иккала намойишни ҳам ёритишини таъқиқлаб, бу талабга амал қилмаганларни жиддий оқибатлардан огоҳлантирди.

Мусавийнинг тарафдорлари беш кундан бери Эроннинг турли шаҳарларида президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг қайтадан сайланганига қарши норозилик намойишларини ўтказмоқда.

XS
SM
MD
LG