Линклар

logo-print

Ибодий қайта сайлов ўтказиш тарафдори


Эронлик Нобел мукофоти лауреати Ширин Ибодий мамлакат расмийлари қайтадан сайлов ўтказиб, халқаро кузатувчиларни таклиф этиши лозим, демоқда.

Озодлик радиосига берган интервюсида Ибодий: “Сиёсатчилар Аҳмадийнажоднинг қайта сайланганига норозилик билдираётган миллионлаб одамларнинг талабини ҳурмат қилиши лозим”, деди.

“ Эрон халқи ўз талабларини тинч йўллар билан изҳор қилмоқда, лекин уларга қарши зўравонлик қўлланмоқда” дея қўшимча қилди Ибодий.

“Кейинги уч кун ичида ҳибсга олинганларниг барчаси,- деди Нобел муокофоти соҳиби,- ҳеч қандай шартсиз озод этилиши даркор”.
XS
SM
MD
LG