Линклар

logo-print

ШҲТ Аҳмадийнажодни табриклади


Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари етакчилари Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажодни 12 июн кунги сайловда қўлга киритган ғалабаси билан табрикладилар.

Теҳронда давом этаётган намойишлар туфайли Эрон раҳбарининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Екатеринбург саммитида қатнаша олмаслиги айтилаётган эди.

Бироқ Аҳмадийнажод кеча Екатеринбургга сафар қилиб, Эрон кузатувчи мақомига эга бўлган ташкилот саммитининг якуний йиғинида иштирок этди.

Шу куннинг ўзида Эрон раҳбари саммит доирасида Россия ва Хитой президентлари билан сўзлашувлар ўтказди.
XS
SM
MD
LG