Линклар

АҚШ бир қарорга келгани йўқ


АҚШ Президенти Барак Обама маъмурияти Буш даврида режалаштирилган Шарқий Европада аксилракета мудофаа тизимлари элементларини ўрнатиш масаласида бир қарорга келмаганини айтмоқда.

Бу режаларга Россия кескин қаршилик қилиб келади.

АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Уилям Линн АҚШ Сенатининг қуролли кучлар масаласи бўйича қўмитаси олдида қилган чиқишида мазкур масала хусусида “якуний қарор қабул қилинмаганини” маълум қилди.

Собиқ президент Жорж Буш маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган режа кўриб чиқилаётган “вариантлардан биридир холос”, деди у.

Мазкур режага кўра, Полшада 10 ракета ўрнатилиши ва Чехияда радар станциясининг қурилиши кўзда тутилган.

Пентагон расмийси Обама кенгайтирилган мудофаа тизимни яратишда Россия билан ҳамкорлик қилиш масаласини ҳам кўриб чиқаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG