Линклар

logo-print

Обама Афғонистондаги сайловни олқишлади


АҚШ Президенти Барак Обама Афғонистонда 20 августга белгиланган президентлик ва маҳаллий кенгашларга сайловлар олдидан ташвиқот кампаниясининг расман бошланганини олқишлади.

Сешанба куни эълон қилинган ёзма баёнотда Обама ўз маъмурияти Афғонистондаги президентлик сайловларига холис ва бетараф ёндашишини айтиб, “Қўшма Штатлар Афғонистонда алоҳида бир етакчи билан эмас, Афғонистон халқи билан давомли ҳамкорликка интилишини” таъкидлади.

Август сайловларида Афғонистонни 2001 йилда Толибон режими ағдарилганидан бери бошқариб келаётган Ҳамид Карзайга яна 40 нафар номзод рақиблик қилади.
XS
SM
MD
LG