Линклар

logo-print

Россия ветоси қораланди


Британия, Франция, Германия ва Қўшма Штатлар Россиянинг Грузиядаги БМТ миссияси мандатини узайтиришга оид резолюцияга вето қўйганини қоралади.

Грузия ташқи ишлар вазирлиги Абхазиядаги БМТ миссияси мандатининг тугашига сабаб бўлган вето минтақада нотинчликка олиб келишидан огоҳлантириб, Москвани Абхазия минтақасида “этник тозалашлар” ҳолатларини яширишга уринганликда айблади.

Расмий Тбилиси БМТ миссияси минтақадан олиб чиқилса, Абхазиядаги 60 мингга яқин этник грузинларга нисбатан зўравонликлар рўй бериши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG