Линклар

Медведев доллардан воз кечишга чақирди


Жаҳоннинг йирик ривожланаётган мамлакатлари етакчилари Екатеринбургада учрашиб, ўз иқтисодларининг Қўшма Штатларга тобелигини камайтириш чораларини муҳокама қилди.

БРИК номли тузилмага кирувчи Бразилия, Россия, Хитой ва Ҳиндистон президентлари учрашувида хавфсизлик ва савдо соҳаларидаги ҳамкорликни оширишни ҳам муҳокама қилинди.

Саммит мезбони президенти Дмитрий Медведев ҳозирда амал қилувчи омонат валюталари, хусусан, АҚШ доллари ўз вазифаларини тегишли тарзда бажармаётгани ва буни ўзгартириш фурсати келганини таъкидлади.

Медведевнинг бу баёнотидан кейин долларнинг бошқа асосий валюталарга нисбатан қиймати қарийиб бир фоизга тушиб кетди.
XS
SM
MD
LG