Линклар

logo-print

Обама Жанубий Корея президенти билан учрашди


АҚШ Президенти Барак Обама Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета дастурлари минтақа ва бутун жаҳон хавфсизлигига жиддий таҳдид яратишини айтиб, халқаро санкцияларнинг амал қилишини кафолатлашга оид чораларни кўришга чақирди.

Обама бу ҳақда Жанубий Корея президенти Ли Мюн-Бак билан учрашувдан кейин баён қилди.

- Вашингтон, - деди Оқ уй раҳбари, - Шимолий Кореянинг атом бомбасини қўлга киритишига йўл қўя олмайди.

Обама Қўшма Штатларнинг Жанубий Кореяни ҳимоя қилиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади.

У Шимолий Корея ядровий дастурини тугатишга оид “қатъий ҳаракатлар”ни давом эттиришни ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG