Линклар

logo-print

Хитой раҳбари Россия сафарини давом эттирмоқда


Хитой президенти Ху Цзинтао Россия Бош вазири Владимир Путин билан учрашувда Россия билан муносабатлар Хитой учун доим устивор аҳамиятга эга бўлиб қолажагини таъкидлади.

Хитой раҳбари Россия сафари давомида иккита саммитда иштирок этди.

Пайшанба куни Екатеринбург шаҳрида иқтисоди тез тараққий этаётган тўрт давлат Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой етакчиларининг олий даражадаги илк учрашуви ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтди. Бу учрашувларда хавфсизлик ва савдо соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ху Цзинтао Путин билан учрашувда Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ўз таъбири билан айтганда, “салбий ўзгаришлар даврида” ўта муҳим эканини таъкидлади.

Куннинг иккинчи ярмида Хитой раҳбарининг Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашуви кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG