Линклар

ЕХҲТ Бишкекка мурожаат қилди


ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги бўйича вакили Миклош Харатци Қирғизистон ҳукуматини мамлакатдаги президентлик сайлови арафасида журналистларга қилинаётган ҳужумларни тўхтатишга ундади.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Қодирбек Сарбаевга йўллаган мактубда ЕХҲТ расмийси сўнгги пайтда қирғизистонлик журналистларга қарши уюштирилаётган ҳужумлар кўлами кескин ортгани ва жорий йил бошида калтакланган журналистлар иши ҳануз ҳал этилмаганидан ташвиш билдирди.

Ҳозирда Қирғизистон ҳукумати 23 июлга белгиланган президентлик сайловига тараддуд кўрмоқда.

XS
SM
MD
LG