Линклар

НАТО Косоводаги ҳарбийларини қисқартиради


НАТО Косово ўлкасидаги халқаро кучлар сонини келаси икки йил ичида 2500 ҳарбийга тушириш ниятида.

НАТОнинг жанубий-шарқий Европа бўйича қўшинлари қўмондони адмирал Марк Фиртжералд Приштинада қилган чиқишида Косовода вазият барқарорлашгани ва халқаро кучларнинг ҳозирлигига ҳожат қолмаётганини таъкидлади.

- Косово полицияси ўлка ичкарисидаги муаммоларни ҳал эта олиш имкониятига эга, дея қўшимча қилди НАТО вакили.

Ўтган ҳафта НАТО Мудофаа вазирлари Косоводаги 14 минг кишилик ҳарбий контингентни 10 минг кишига туширишга келишиб олди.

НАТО қарийб 10 йил муқадам Сербия билан олиб борилган қисқа муддатли урушдан сўнг Косовога ўзининг 50 минг кишилик ҳарбий контингентини сафарбар қилган.
XS
SM
MD
LG