Линклар

Минск Москва билан сут можаросини ҳал этмоқда


Россия ва Беларус икки давлат ўртасида юзага чиққан сут можаросини ҳал этишга келишиб олди.

Хабарларга кўра, томонлар ўртасидаги келишув Қишлоқ ҳўжалиги вазирлари даражасида имзоланган.

Москва келаси ярим йил ичида Беларусда ишлаб чиқарилган қуруқ сут маҳсулотлари импортидан воз кечади. Бунинг эвазига Россия Беларусдан пишлоқ, сузма ва қаймоқ маҳсулотлари сотиб олади.

Бундан бир оз аввал расмий Минск Россия билан чегарада божхона назоратини кучайтиришини маълум қилди.

Расмий Беларус бу чоралар Россиянинг Минскка қарши қилган ҳаракатларига жавоб эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG