Линклар

ЕИ мулозимлари Киевга борди


Германия ва Польша Ташқи ишлар вазирлари глобал молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф этишга уринаётган Украина ҳукуматига ЕИ томонидан ёрдам кўрсатиш имкониятларини ўрганиш мақсадида Киевга сафар қилдилар.

Бу ерда Франк-Волтер Штайнмайер ва Радослав Сикорский Украина президенти Виктор Юшченко ҳамда парламент депутатлари ва мухолифатчилар билан учрашадилар.

Жаҳон банкига кўра, давом этаётган иқтисодий бўҳрон туфайли Украина иқтисоди жорий йил давомида 9 фоизга қисқаради.

Бундан ташқари, ЕИ мулозимлари Киев сафари чоғида Россия ва ғарбпараст кучлар ўртасида бир неча йилдан бери давом этиб келаётган сиёсий бўҳронни ҳал этишга уриниб кўрадилар.
XS
SM
MD
LG