Линклар

logo-print

Зардорий ЕИ ва НАТО раҳбарлари билан учрашди


Покистон президенти Осиф Али Зардорий Брюсселга сафар қилди.

Бу ерда Покистон раҳбари ЕИ етакчилари билан учрашиб терроризмга қарши кураш ва ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ЕИ ва Покистон раҳбарларининг олий даражадаги илк учрашувидир.

ЕИнинг ташқи алоқлар бўйича комиссари Бенита Ферреро-Валднер Брюсселдаги музокаралар арафасида ЕИ Покистонга 138 миллион долларлик ёрдам кўрсатишини эълон қилди. Маълум бўлишича, бу пулларнинг ярми Сват водийсини тарк этган қочқинлар эҳтиёжи учун сарфланади.

Жорий ҳафта бошида ЕИ Ташқи ишлар вазирлари минтақа барқарорлиги учун Покистон стратегик жиҳатдан муҳим эканини қайд этдилар.

Шунингдек, бугун Зардорий НАТО бош қароргоҳига ташриф буюрди. Бу ерда Покистон раҳбарининг Шимолий Атлантика кенгаши йиғинида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG