Линклар

Пхеньян ўз таҳдидини қайтарди


Шимолий Корея агар АҚШ ва унинг иттифоқчилари Пхеньянга нисбатан иғво сиёсатини юритса, бу ҳаракатларга қарши муносиб жавоб қайтариш билан яна бир бор тахдид қилди.

Ўтган ой давомида Шимолий Корея ўз ер ости ядровий қуроли ва узоқ масофага парвоз қиладиган олтита ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳаракатларга жавобан БМТ Хавфсизлик кенгаши Пхеньянга нисбатан жорий этилган санкцияларни янада кучайтирди.

Шимолий Корея эса санкциялар кучайтирилгандан сўнг, мамлакат реакторида қайта ишланган плутонийнинг барчасини ядровий қурол ясаш учун ишлатиши тўғрисида огоҳлантирди.

Сешанба куни Оқ уйда Жанубий Корея президенти билан учрашган АҚШ президенти Барак Обама Пхеньян ядровий дастури жаҳон барқарорлигига жиддий тахдид эканини таъкидлаб, халқаро санкцияларнинг амал қилишини кафолатлашга оид чоралар кўришга чақирди.
XS
SM
MD
LG