Линклар

Испания Гуантанамо тутқунларини олиши мумкин


АҚШ Испания ҳукуматидан Гуантанамо қамоқхонасининг тўрт маҳбусини қабул қилишни сўради.

Испания Ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратинос ўз ҳукумати АҚШ таклифини синчковлик билан ўрганиб чиқиши ва маҳбусларни қабул қилиб олиш қарори оқибатларини таҳлил қилгандан сўнг¸ Вашингтонга жавоб қайтаришини маълум қилди.

Бугун Испания ҳукумати расмийлари АҚШнинг Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш бўйича махсус вакили Даниэл Фред билан музокаралар ўтказдилар.

Жорий ҳафта бошида ЕИ ўз аъзолари Гуантанамо маҳбусларини кўчириш борасида АҚШга ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG