Линклар

Москва ва Минск ўзаро келишди


Россиянинг Газпром ширкати Беларуснинг Белтрансгаз ширкатидан 230 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзни тўлаб қўйишни талаб қилмоқда.

Гапром матбуот хизматига кўра, тўлов январдан апрелгача етказиб берилган газга тааллуқли эканини маълум қилди.

Россиядан Европага оқадиган газнинг 20 фоизи Беларусдан ўтади.

Кейинги кунлар ичида Москва билан Минск ўртасидаги муносабатлар Россиянинг Беларусда ишлаб чиқарилган сут маҳсулотлари импортини чеклаб қўйгани боис ёмонлашганди.

Айни пайтда Беларус билан Россия ўртасидаги сут можароси ҳал бўлгани хабар қилинмоқда.

Интерфакс агентлигига кўра, Россия Беларусда ишлаб чиқарилган сут маҳсулотлари импортига жорий қилган таъқиқни олиб ташлагандан кейин Беларус Россия билан сарҳадларда божхона назоратини кучайтириш қарорини бекор қилган.

Кеча Беларус Россиянинг сут маҳсулотлари импортини чеклаш қарорига жавобан 14 йилда биринчи марта божхоналардаги назоратни кучайтиришини маълум қилган эди.

Беларус ўз сут маҳсулотларини Россияга сотишдан йилига бир миллиард АҚШ доллари миқдорида фойда кўради.
XS
SM
MD
LG