Линклар

Россия ва Хитой келишув имзолади


Россия президенти Дмитрий Медведев ва Хитой президенти Ху Цзинтао Эрон ва Шимолий Корея ядровий дастурларига оид мажароларни дипломатик йўллар билан ҳал этишга чақирди.

Икки давлат етакчилари Москвадаги учрашувлари пайтида энергия соҳасидаги мисли кўрилмаган - 100 миллиард АҚШ долларига тенг келишувни ҳам имзолади.

Ундан аввал Хитой раҳбари Россия бош вазири Владимир Путин билан учрашиб, Россия билан муносабатлар Хитой учун доим устивор аҳамиятга эга бўлиб қолажагини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG