Линклар

logo-print

АҚШ мулоқот ўрнатиш уринишида давом этади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эронда президентлик сайловларидан кейин вужудга келган бўҳрон қандай натижа билан тугашидан қатъий назар Обама маъмурияти Теҳрон ҳукумати билан ядровий дастур ва бошқа масалалар хусусида мулоқот ўрнатиш уринишларини давом эттиражагини баён қилди.

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман билан учрашувдан кейин қилган чиқишида Клинтон, жумладан, бундай деди:

- Шубҳасиз, биз мулоқот йўлларини қидирамиз, чунки Эрон ҳукумати билан муҳим масалалар, хусусан, вазир Либерман тилга олган уларнинг ўз ядровий дастуридан кўзлаган мақсадлари, террорчиликни қўллаб-қувватлашлари, уларга қўшни бўлган ва бошқа давлатлар ишига аралашувига оид масалаларни муҳокама қилишдан Қўшма Штатлар, қолаверса, бутун жаҳон ҳамжамияти манфаатдордир. Демакки, гаплашадиган гап кўпдир, деди АҚШ давлат котиби.

АҚШ Давлат Департаменти чоршанба куни Теҳрон расмийларининг Вашингтон Эрон ички ишларига аралашаётганига оид иддаоларни кескин рад этиб, Қўшма Штатлар сайловлардан кейин вужудга келган вазият хусусида баҳо беришдан тийилгани, фақатгина норозиларнинг тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқини ёқлаганини эслатди.

Қўшма Штатлар ва Эрон ўртасидаги муносабатлар 1979 йилдаги Исломий Инқилобдан кейин узилган.
XS
SM
MD
LG