Линклар

Суд матбуот котиби суд қилиниши мумкин


Ўзбекистон Олий хўжалик суди матбуот котиби Холли Норбоев ўтган ҳафта товламачилик ва фирибгарликда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Voice of Freedom ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Норбоев олий ўқув юртига киритиб қўйиш ваъдаси билан бир неча абитуриентдан пора олгани тахмин қилинмоқда.

Аснода ҳибсга олинган журналистнинг ҳамкасблари ва Олий хўжалик суди вакиллари бу борадаги шарҳлардан тийилмоқдалар. Норбоевнинг оила аъзолари ва ҳуқуқ ҳимоячилари эса журналистга қўйилаётган айбловларни асоссиз эканини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG