Линклар

Тожикистонда собиқ вазир ўзини отди


Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Маҳмадназар Солиҳов 17 июн куни кечқурун уйида ўзини отиб қўйган. Бу ҳақда АзияПлюс ахборот агентлиги Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идораларига таянган ҳолда хабар қилади.

Маълум бўлишича, 17 июн куни мамлакат Бош прокуратураси собиқ Ички ишлар вазирини ҳибсга олиш учун санкция берган. Айни пайтда Солиҳовга қандай айбловлар қўйилгани ошкор қилинмаяпти.

Маҳмадназар Солиҳов Тожикистон Ички ишлар вазири лавозимидан 2009 йилнинг январ ойида озод қилинган эди.

Шу кунларда Душанбе шаҳрида собиқ вазирнинг укаси – қотиллик ва ноқонуний қурол сақлаганликда айбланаётган Тағойназар Солиҳов устидан маҳкама жараёни бормоқда. Мазкур иш бўйича маҳкама 11 июн куни бошланган.
XS
SM
MD
LG