Линклар

Россияда ўзбекистонликлар жасади топилди


Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик икки фуқаронинг жасади топилди.

РИА Новости агентлигининг милициядаги манбага таяниб хабар қилишича, 17 июн куни Ленинград вилояти Кировск шаҳрига элтувчи йўлнинг четидан ҳеч қаерда ишламайдиган ўзбекистонлик икки фуқаронинг жасади топилган. Иккала жасадда ҳам пичоқ излари бўлган¸ ўлим сабаблари ҳозирча аниқ эмас.

Милициядаги манбанинг айтишича, айни дамларда Ўзбекистон фуқароларининг ўлими юзасидан текширув ишлари олиб борилиб, жиноят иши очиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG