Линклар

Россия: амалдорнинг ўғли озод қилинди


Роснефт ширкати вице-президентининг апрел ойида ўғирлаб кетилган 19 яшар ўғли Михаил Ставский озод қилинди.

Россия расмийларига кўра, Михаил Ставский кеча тунда озод қилинган. Бироқ унинг озод этилишига оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.

Россия матбуотининг ёзишича, Михаил Ставскийни гаровга олган шахслар унинг озод этилиши учун қарийб 69 миллион доллар товон пули талаб қилган.

Айни пайтда¸ Россия прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG