Линклар

Россияда экстремистлар кўпаймоқда


Россияда экстремистик руҳдаги жиноятлар кўлами жорий йилда уч баробарга ортди.

Бу ҳақда Россия ИИВ расмийси Евгений Дорохин экстремизмга қарши кураш мавзуида Қозон шаҳрида ўтказилаётган давра суҳбати чоғида маълум қилди.

Хабарларга кўра, 2007 йилда Россия бўйлаб экстремистик руҳда 356та жиноят содир этилган. 2008 йилда эса бу кўрсаткич 460тани ташкил этган. Расмийларга кўра, сўнгги беш йил ичида экстремистик руҳдаги жиноятлар кўлами кескин ортган.

Ички ишлар ходимлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари бу каби жиноятларнинг аксари айнан ёшлар томонидан содир этилаётганидан жиддий ташвиш билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG