Линклар

Ўзбек мутахассислари Сарез кўлини ўрганади


Ўзбекистонлик бир гуруҳ мутахассислар Тожикистондаги Сарез кўлида тадқиқот ишлари олиб боришни режалаштирмоқда.

Тожикистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги расмийсининг Интерфакс агентлигига айтишича, ўзбекистонлик мутахассислар яқин келажакда Сарез кўлига сафар уюштириб, унинг ҳолати, кўлнинг тошиши натижасида юзага чиқиши мумкин бўлган таҳдидлар кўлами ва Тожикистон расмийлари томондан кўрилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишадилар.

Сарез кўли 1913 йилда рўй берган 8 баллик кучли ер силкиниши натижасида пайдо бўлган.

Тожикистонлик расмийларнинг ҳисоб-китобига кўра, агар кўл тошгудек бўлса, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Ўзбекистоннинг ярим ҳудуди сув тагида қолиши ва 5 миллионга яқин фуқаро жабр кўриши мумкин.
XS
SM
MD
LG