Линклар

Мусавийчилар намойишларни давом эттирмоқчи


Эрондан келаëтган сўнгги маълумотларга кўра, президентлик сайловида мағлуб бўлгани айтилаётган номзод Мир Ҳусайн Мусавийнинг тарафдорлари бугун ҳам Теҳронда норозилик акцияси уюштириш ниятида.

Мусавий кеча ўз тарафдорларига мурожаат қилиб, уларни намойишлар чоғида ҳалок бўлган фуқароларни хотирлаш мақсадида 18 июн куни тинч намойишга чиқишга ва масжидда тўпланишга чақирди.

Сайлов натижаларининг эълон қилиниши Теҳрон ва бошқа шаҳарлардаги намойишларга сабаб бўлди. Намойишлар чоғида Мусавий тарафдорлари ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувларда камида етти киши нобуд бўлди.

Мухолифатчилар қайта сайлов ўтказишни талаб қилмоқдалар.

Айни пайтда Мусавий ва собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамий Эрон ҳукуматини намойишлар чоғида ҳибс этилган фуқароларни озод этишга ундадилар.
XS
SM
MD
LG