Линклар

logo-print

Москвада тақирбошлар қамалди


Москва шаҳар суди олти тақирбошни 7 ярим йилдан 19 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Тақирбошлар миллий нафрат асосида қотиллик содир этиш ва бир одам ҳаётига қасд қилишда айбдор, деб топилган.

Терговчиларга кўра, айбланувчилар 2007 йилда славян кўринишда бўлмаган икки шахсга ҳужум қилган. Калтакланганлардан бири воқеа жойида вафот этган, иккинчиси оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, суд жабрланувчи шикоятини қондириб, айбланувчиларга бир миллион рубл товон пули тўлаш тўғрисида ҳам ҳукм чиқарди.
XS
SM
MD
LG