Линклар

logo-print

БМТ покистонлик қочқинларга ёрдам бера олмаяпти


БМТнинг Покистондаги вакиллари мамлакатдаги қочқинларга ёрдам бериш учун ташкилотда етарлича маблағ йўқлигини маълум қилмоқдалар.

Исломободда бўлиб ўтган анжуман чоғида чиқиш қилган БМТнинг Покистондаги миссияси раҳбарига кўра, Сват водийсидаги жанглар туфайли уйларини тарк этиб, янги ҳудудларга кўчирилган қочқинлар эндиликда маҳаллий аҳоли учун катта муаммо туғдирмоқда.

Расмийларнинг билдиришича, БМТ ҳозирда 2 миллионга яқин қочқинлардан оз қисмигагина ёрдам кўрсатиши мумкин.

Апрел ойи бошида толибон жангарилари Сват водийсидан ташқарида ҳам назорат ўрнатишга урингандан сўнг ҳукумат кучлари жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни бошлади.

Бу ердаги тўқнашувлар оқибатида икки миллионга яқин фуқаро турар жойларини тарк этишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG