Линклар

Брюсселда ЕИ саммити ўтказилади


Бугун Брюсселда ЕИга аъзо давлат раҳбарларининг юқори даражадаги учрашуви бўлиб ўтади.

Унда ЕИ етакчиларининг Европа комиссияси раҳбари лавозимига Хосе Мануэл Баррозо номзодини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Португалия собиқ Бош вазири Баррозо бугунги йиғинда раҳбарлик лавозимида келаси беш йил ичида амалга ошира оладиган ишлар ва ўз режалари хусусида ҳисобот топширади.

Бугунги йиғинда, шунингдек, ЕИ етакчилари мустақиллик масаласида Ирландияга берилган қонуний кафолатларни узайтириш ҳамда ирландиялик овоз берувчиларни Лиссабон шартномасини маъқуллашга кўндириш масалаларини муҳокама қиладилар.
XS
SM
MD
LG