Линклар

logo-print

ЕИ лидерлари Баррозони танладилар


Европа Иттифоқи етакчилари Европа Комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозони иккинчи беш йиллик муддатга сайлади.

Июлнинг бошида Европа Иттифоқи раислигини қабул қилиб оладиган Швеция Бош вазири Фредрик Райнфелд пайшанба куни Брюсселда бўлиб ўтган саммитда аъзо давлатлар Баррозо номзодини бир овоздан маъқуллаганини баён қилди.

Баррозонинг иккинчи муддатда қолиши учун унинг номзодини энди Европа парламенти ҳам маъқуллаши лозим.

53 яшар португалиялик консерватив сиёсатчи Баррозо Европа Комиссиясини 2004 йилдан бери бошқариб келади.
XS
SM
MD
LG