Линклар

АҚШ Ойга ракета учирди


АҚШнинг НАСА фазо агентлиги кейинги ўн йилда биринчи марта ойни тадқиқ этиш миссиясини бошлади.

Пайшанба куни Флоридадаги Кейп Канаверал космодромидан иккита фазогирсиз ракета учирилди.

Янги дастур 2020 йилгача фазогирларни яна ойга олиб чиқишни мақсад қилган.

Ўзиучар аппаратлардан бири Lunar Reconnaissance Orbiterнинг вазифаси келажакда фазогирларнинг қўниш нуқтасини топишларига ёрдам бериш учун ойнинг сатҳини ўрганишдан иборатдир.

Иккинчи ракета октябр ойида ойга бориб урилади ва бунинг натижасида кўтарилган тўзон ой сатҳида сув борми, деган саволга жавоб топиш мақсадида ўрганилади.
XS
SM
MD
LG