Линклар

logo-print

Вашингтон оловли нуқталарга ёрдам ажратади


АҚШ Конгресси Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар ҳамда Покистонга молиявий ёрдамни кўзда тутувчи 106 миллиард АҚШ долларига тенг маблағ ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини президент Барак Обама имзосига тақдим қилди.

Ажратилажак маблағнинг 80 миллиард доллари Ироқ ва Афғонистондаги урушлар харажатини қоплаш учун мўлжалланган.

Қонуннинг қабул қилиниши учун сенатнинг 91 аъзоси овоз берди, беш сенатор унга қарши чиқди.

Эндиликда Обаманинг қонун лойиҳасини имзолаши кутилмоқда.

Бу маблағларнинг қарийб бир ярим миллиарди Толибон жангариларига қарши кураш олиб бораётган Покистонга ёрдам кўрсатиш учун сарфланади.
XS
SM
MD
LG