Линклар

ХВЖ раҳбарига Ўзбекистон иқтисодий сиёсати маъқул


Халқаро валюта жамғармасининг бош директори Доминик Страусс-Каан Ўзбекистоннинг иқтисодий сиёсатини мақтади.

Франс пресс агентлигига кўра, пайшанба куни Тошкентга сафар қилган ХВЖ раҳбари жорий йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш етти фоизни ташкил этиши башорат қилинаётгани, бу эса глобал молиявий инқироздан азият чекаётган кўплаб давлатларга қиёслаганда жуда юқори кўрсаткич эканини айтган.

Страусс-Каан Ўзбекистон ҳукуматининг ХВЖ тавсияларига амал қилган ҳолда “жуда кучли иқтисодий қутқарув режасини” амалга оширганини ва Ўзбекистон иқтисодининг хусусиятлари инобатга олинса, бу жуда тўғри режа бўлганини қайд этган.

Расмийларга кўра, пайшанба куни ХВЖ раҳбарини Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қабул қилган.
XS
SM
MD
LG