Линклар

БМТ расмийси Эрондаги вазиятдан ташвишда


БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Неви Пиллай Эрондаги намойишлардан сўнг фуқароларни ҳибсга олиш кўлами кескин ортгани ҳамда намойишчиларга қарши номутаносиб куч ишлатилишидан жиддий ташвиш билдирди.

Неви Пиллай бу борада эълон қилган баёнотида хавфсизлик кучлари ва қуролли гуруҳларнинг ноқонуний ҳаракатлари Эрондаги вазиятни издан чиқариши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

- Эрон ҳукумати Басиж қуролли гуруҳи ва хавфсизлик кучларининг Теҳрон кўчаларига зўравонлик олиб келишига йўл қўймаслиги лозим, деди жумладан БМТ расмийси.
XS
SM
MD
LG