Линклар

Баск вилоятида портлаш рўй берди


Испаниянинг Баск вилояти расмийлари бугун Билбао шаҳрида портлаш рўй бергани тўғрисида хабар тарқатдилар.

Маҳаллий полициянинг билдиришича, портлаш машиналар турар жойида рўй берган. Портлатиб юборилган машина ичидан номаълум шахснинг жасади топилган.

Бугунги портлаш учун маъсулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмади.

Ўз мустақиллиги учун курашаётган баск айирмачиларининг ЕТА гуруҳи жангарилари ўтмишда бир қанча қўпорувчилик амалиёти содир этган. Ушбу хуружлар оқибатида 800 дан зиёд фуқаро нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG