Линклар

Интернетдан қўшиқ ўғирлаш қаттиқ жазоланди


АҚШ суди интернет тармоғидан ноқонуний тарзда қўшиқ кўчириб олгани учун Миннесота штатида яшовчи аёлга 1.9 миллион доллар жарима солди.

CNN телеканалининг хабар қилишича, тўрт фарзанднинг онаси 32 яшар Жимми Томас Рассет муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунга риоя қилмай, интернетдан ҳозирги кунда кўп тингланаётган жами 24та қўшиқни кўчириб олган.

Маълум бўлишича, Рассетда ҳар бир қўшиқни 99 центдан кўчириб олиш имкони бўлган. Бироқ эндиликда у ҳар бир қўшиқ учун 80 минг доллар тўлашга мажбур.

XS
SM
MD
LG