Линклар

Грузияда мухолифатга босим кучаймоқда


Грузия полицияси Тбилисида президент Михаил Саакашвили қароргоҳи олдида қад ростлаган мухолифатчиларнинг чодирдан тикилган шаҳарчасини вайрон қилди.

Хабарларга кўра, рейд чоғида бир нечта мухолифатчи полиция томонидан калтакланган.

Мухолифат етакчилари ҳукуматни репрессияларда айблаб, президент қарогоҳи олдидаги шаҳарчани қайта тиклашга ваъда бердилар.

Сўнгги кунлар мобайнида Грузия полицияси ўнлаб мухолифатчини ҳибс этди.

Грузиядаги ёшлар ҳаракати фаоллари ва ноҳукумат ташкилотлари вакиллари ҳукуматнинг мухолифатчиларга нисбатан юритаётган сиёсатига қарши бугун Тбилисида норозилик акцияси ўтказишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG