Линклар

Қирғизлар АҚШ билан келишувга эришди


Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Қодирбек Сарбаев расмий Бишкек ноҳарбий юкларни Афғонистонга транзит қилиш борасида АҚШ билан келишувга эришганини маълум қилди.

-Афғонистондаги халқаро кучларга мўлжаланган юкларни транзит қилиш учун Қирғизистон ўз ҳудудини очиб беришга тайёр, деди Қирғизистондаги интернет нашрлардан бирига гапирган Сарбаев.

АҚШ ҳозирда Афғонистонга юк етказиб бериш учун Бишкекдаги Манас ҳарбий базасидан фойдаланмоқда. Бироқ Қирғизистон ҳукумати Манас ҳарбий базасини бўшатиб қўйиш учун АҚШ қўшинларига 18 августгача муҳлат берган.
XS
SM
MD
LG