Линклар

Осил- осил васвасаси

  • Абдулла Искандар

Ҳуқуқ фаоллари¸ ëш аëлларнинг ўз жонига қасд қилишлари ортидаги асосий сабаблардан бири оилавий зўравонлик эканини айтмоқдалар.

Ҳуқуқ фаоллари¸ ëш аëлларнинг ўз жонига қасд қилишлари ортидаги асосий сабаблардан бири оилавий зўравонлик эканини айтмоқдалар.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаолларига кўра¸ Ўзбекистондаги иқтисодий мураккаблик¸ оиладаги зўравонлик¸ муҳими муттасил умидсизликда яшаш оқибатида¸ мамлакат бўйлаб ўз жонига қасд қилаëтганлар сони ошмоқда.

Кейинги олти ой ичида Хоразм вилоятида ўз жонига қасд қилганлар сони кўпайган.

Бу ҳақда хоразмлик инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳайитбой Ëқубов хабар берди.

- Жамиятда ўзига суиқасд қилиб ўлдираëтган одамлар кўпайиб бораяпти. 30 ëшгача бўлган инсонлар ўртасида бу нарсанинг¸ айниқса¸ кучайгани кузатиб келинмоқда¸ дейди Ҳайитбой Ëқубов.

Ҳайитбой Ëқубовга кўра¸ ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари ҳаëт қийинчиликлари ëмонлашиш баробарида ошмоқда.

Ҳайитбой Ëқубов: Биз 2009 йилда Хоразм бўйича ўз жонига қасд қилган 27 нафар одамни аниқладик.

Озодлик: 27 нафар киши бу туман доирасидами?

Ҳайитбой Ëқубов: Йўқ¸ бу "Нажот" ташкилотининг битта Хоразм вилояти бўйича аниқлагани.

Озодлик: 27 киши бу бир ойдами?

- Йўқ¸ бу 2009 йилнинг дастлабки олти ойига тегишли¸ дейди Ҳайитбой Ëқубов.

Ҳайитбой Ëқубовга кўра¸ Хоразмда ўз жонига қасд қилганларнинг аксарияти арқон воситасида ўзини осишган.

- Ўлимлар турли йўналишларда бўлаяпти. Ўзига ўт қўйганлар бор¸ осиб ўлдирганлар бор¸ уксус ичганлар бор¸ кислота ичганлар бор¸ заҳарли моддалар истеъмол қилганлари бор.

Нафас олмасдан туриб йиқилиб тушадиган ҳолатлар бор экан. Мен бу ҳақда врачлардан ҳам сўраб кўрдим. Нафасини ичига ютиб дам олмасдан туриш бу руҳий касалларда рўй бериши мумкин экан¸ дейди Ҳайитбой Ëқубов.

Ҳайитбой Ëқубовга кўра¸ камбағаллик ва оилада маиший зўравонлик xудкушлик учун замин яратган.

Ҳайитбой Ëқубов: Мана Хива туманидан Инобат Машарипова. Бу аëлни эри ҳар доим уриб келган. Оилада ҳар доим жанжал бўлган. Бунга бу аëл чидай олмаган. У ҳар кунги калтаклардан қутулиш мақсадида ўзини ўзи осиб ўлдирган.

Насиба Жуманиëзова деган қиз ҳам оилада келиб чиққан жанжал ва етишмовчилик натижасида ўзини ўзи ўлдирган.

Озодлик: Қандай қилиб ўлдирган?

- Булар ўзини ўзи осиб ўлдриган. 14 яшар Хушнуд деган йигитнинг ота-онаси Россияда экан. Уйда унинг буви ва буваси бор экан.

У дўстлари билан айланиб келиш учун улардан пул сўраган. Буви ва буваси эса беришмапти. Бу воқеа 1 июн куни юз берган.

Бу бола ўзини электрга ташлаган. У ўлмай қолган экан¸ аммо кечқурунга бориб барибир ўзини ўзи осиб ўлдирипти¸ дейди Ҳайитбой Ëқубов.

Тошкентлик руҳшунос врач Гўзал Алижоновага кўра¸ xудкушликка интилиш аксар ҳолларда руҳий хасталар аломати.

Гўзал Алижонова: Суицид дегани, бу ўзини ўзи ўлдириш. Бу битта касаллик симптоми.

Озодлик: Бир миллион аҳолининг ичида 27 нафар одамнинг ўзини ўзи ўлдириши нормал ҳолатми?

Гўзал Алижонова: Буни суицид ҳақида нормал статистика дея олмаймиз. Лекин шунақа бўлиши мумкин. Биласизми¸ бу ерда соғлом ва носоғлом инсонлар ўртасдиаги фоиз фарқини кўриб чиқиш керак.

100 фоиз соғлом инсонлардан икки фоизи руҳий касалликларга учраган бўлса¸ унда суицид норма бўлиши мумкин. Суицид руҳий ëрдам кўрсатилмаган пайтда¸ профилактик ишлар олиб борилмаган пайтда учраши мумкин. Суицидни ҳеч қачон норма деб айтиб бўлмайди.

Озодлик: Оиладаги зўравонлик¸ камбағаллик ва зулмдан зада бўлиб ўз жонига қасд қилганларчи?

- Буни реактив психоз ëки реактив невроз деб атаса ҳам бўлади. Агар шу одамга вақтида психиатрик ëрдам берилса¸ уни сақлаб қолса бўлади. Бу вақтинчалик реактив психоз ëки реактив невроз вақтида учраши мумкин¸ дейди Гўзал Алижонова.

Тошкентлик руҳшуносга кўра¸ ўз жонига қасд қилиш ниятида бўлганларга ўз вақтида керакли ëрдам кўрсатилса¸ исталмаган оқибатлар олди олиниши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG