Линклар

Украина газ транзитини кафолатлайди


Марказий Европа давлатлари етакчилари глобал иқтисодий бўҳронни бартараф этишда минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга ва энергия манбалари, жумладан, газни тақсимлашни яхшилашга чақирдилар.

Ушбу баёнот Сербиянинг Новий Сад шаҳрида Марказий Европадаги 14 давлат раҳбарларининг уч кунлик саммити чоғида эълон қилинди.

Бугунги йиғинда чиқиш қилган Сербия президенти Борис Тадич ЕИни Болқон давлатларининг иттифоқ билан интеграция жараёнини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Полша ва Украина раҳбарлари эса Европа давлатларини энергия манбаларини тақсимлаш ва диверсификация қилишни такомиллаштиришга ундадилар.

Украина раҳбари ўз давлати мамлакатдан ўтаётган газ оқимини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солишини таъкидлади.

-Украина ўз ҳудуди орқали транзит қилинаётган газ хавфсизлиги ва унинг узлуксиз таъминотини таъминлашни кафолатлайди. 45 йил давомида Украина газ транзит тизими Европанинг энг йирик тизимларидан бири бўлган ва 45 йил давомида ҳеч қандай нуқсонсиз фаолият юритган, деди Украина президенти.
XS
SM
MD
LG