Линклар

ЕИ газ масаласини муҳокама қилмоқчи


Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо Россия газини сотиб олиш учун Украинага қарз бериш масаласи ва келажакда авж олиши мумкин бўлган газ бўҳрони олдини олиш мақсадида келаси ҳафта фавқулодда мажлис ўтказишни таклиф қилди.

- Биз яна бир газ бўҳронининг авж олишига йўл қўймаслигимиз лозим. Келаси ойлар эмас, балки ҳафталар ичида навбатдаги газ бўҳрони авж олиш тахдиди мавжуд. Биз европаликларни ҳимоя қилишимиз шарт, деди Баррозо.

Европа комиссияси президентига кўра, ушбу учрашувга халқаро молия институтлари ҳам таклиф этилади.

Украина Россиядан сотиб олинган газ ҳаққини тўлаш учун ЕИдан 4.2 миллиард доллар қарз сўраган. Бироқ Баррозо ҳозирда ЕИда бунча маблағ йўқлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG