Линклар

logo-print

ОТБ автойўл қурилишига $20 млн ажратади


Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Осиё тараққиёт банки вакилларининг республика ҳукумати раҳбарлари билан музокараси тугади.

Музокараларда Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Хитой ва Афғонистонни боғловчи автотрассани қайта қуриш масаласи кўриб чиқилди.

Бу йўл қурилишига 25 миллион АҚШ доллари сарфланади. Бунинг 20 миллион долларини Осий тараққиёт банки, қолган 5 миллионини эса Тожикистон томони ажратади.

Лойиҳа Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури асосида амалга оширилмоқда.

Дастур транспорт чиқимларини камайтириш, минтақавий ҳамкорлик ва савдо алоқаларни ривожлантиришга қаратилган.

Узунлиги минг километрдан зиёд бўлган мазкур йўл 2011 йил бошигача қайта қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG