Линклар

logo-print

Жанубий Вазиристонда амалиётлар давом этаётир


Покистоннинг Жанубий Вазиристон минтақасида берилган ҳаво зарбаларида элликка яқин жангари йўқ қилинди.

Ҳарбийлар мазкур минтақани бир ҳафта муқаддам бомбардимон қилишни бошлаган эди. Талафотларга оид маълумот эса эндиликда эълон қилинмоқда.

Шунингдек, 16 июн куни Покистон армияси матбуот котиби генерал Аҳтар Аббос Озодлик радиосига ҳукумат кучларининг Жанубий Вазиристонда амалга ошираëтган ҳаво ҳужумлари чоғида ўнлаб ўзбек жангарилари ўлдирилгани, Ўзбекистон исломий ҳаракати етакчиси Тоҳир Йўлдош эса жароҳатлангани тўғрисида маълум қилган эди.

Афғонистон чегарасига яқин бўлган ушбу ҳудудда толибон етакчиси Байтуллоҳ Меҳсуднинг ҳам бошпана топгани тахмин қилинади.
XS
SM
MD
LG