Линклар

Исроил музокараларга тайёр, бироқ....


Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман, агар фаластинликлар аввалдан шарт қўймаса, ўз ҳукумати улар билан тинчлик музокараларини бошлашга тайёр эканини билдирди.

Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби Бан Ки Мун билан ўтказилган учрашувдан сўнг маълум қилди.

Либерманнинг таъкидича, яҳудийлар учун турар-жой биноларини қуриш масаласи тинчлик музокараларига тўсқинлик қилмайди.

Фаластин томони эса қурилиш ишлари тўхтатилган тақдирдагина тинчлик музокараларини бошлашини билдирмоқда.

Жума куни БМТ Бош қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда Бан Ки Мун ва Авигдор Либерман Эрон ядровий дастури ва Яқин Шарқ тинчлик музокараларига оид масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.
XS
SM
MD
LG