Линклар

Чагаев жангни бой берди


WBA тоифаси бўйича жаҳон чемпиони Руслан Чагаев ва WBO, IBF, IBO тоифалари бўйича жаҳон чемпиони Владимир Кличко ўртасидаги жанг ўзбекистонлик боксчининг мағлубияти билан хотималанди.

Германиянинг Гельзенкирхенида ўта оғир вазнли боксчилар ўртасида бўлиб ўтган бу жанг одатдагидек 12 раунд эмас, балки 9 раунд давом этди.

9 раунддан сўнг Руслан Чагаевнинг секундантлари ўзбек боксчисининг аҳволини ўрганганларидан кейин жангни тўхтатишга қарор қилдилар ва Владимир Кличконинг техник нокаут билан ғалаба қозонгани эълон қилинди.

- Мен Кличкога қайси тарафдан ёндошишни билмадим, қулайроқ йўл тополмадим. Турли усулларни қўллашга уриндим, бироқ ҳеч нарса ёрдам бермади, деди Чагаев таассуф билан жангдан сўнг.

30 ёшли Руслан Чагаев Владимир Кличко билан бўлган беллашувга қадар 26 та жанг ўтказган. Улардан 25 тасида ғалаба қозонган, битта жангни дуранг натижа билан якунлаган ва бирор марта ҳам ютқазмаган.
XS
SM
MD
LG